Вентиляция ва иситиш тизими

Вентиляция тизимининг ўзига хос кўмакчилари бор – улар кирувчи ҳавони қиздиришга ёрдам беради. Булар қиздирувчи блоклар – калориферлар ёки каналли қиздиргичлар.

Қиздирувчи блокларнинг ўзини ТЭНлар ёки иссиқлик ташувчи – буғ ёки иссиқ сув трубкалари билан иситилади.

Каналли қиздиргичлар ҳаво ташувчилардаги ҳавони қиздиради. Калориферларни эса ихчам таъминловчи қурилмаларда учратиш мумкин.

Катта вентиляция тизимларида уларга ҳавони қўшимча равишда қиздириш вазифаси юкланган. Кичик тизимларда эса асосий қиздирувчи сифатида қўлланилади.

Қиздирувчи қурилма ҳаво ташувчи каналларга ўрнатилади, хатто, ҳаво юқоридан пастга ҳаракатланса ҳам.

PBEC (POLAR BEAR) электрли айлана қиздиргичлар

PBEC каналли қиздиргичлар айлана шакилдаги ҳаво ташувчиларга мос келади. Каммутацион қути ва ташқи қобиқ галванезланган пўлатдан ишланган. Иситувчи қисми пўлатидан тайёрланган – “зангламас”.

Каналли қиздиргичларни ўрнатишда ҳавонинг оқимининг йўли ҳисобга олинади: у қурилма сиртида қўрсатилган кўрсатгич йўналиши бўйлаб ҳаракатланиши керак. Асосий ҳаво массалари қиздиргичниинг барча юзаси бўйлаб тарқалиши лозим.

Иситшичнинг уч диаметри – бундай оралиқ қиздиргич ва яқин канал (ёки клапан ва бошқалар) ўртасида бўлиши тафсия этилган. Каналли қиздиргич ҳам горизонтал, ҳам вертикал каналлар учун мўлжалланган.

PBER (POLAR BEAR) тўғри бурчакли электр қиздиргич

Асосий тафсия – қиздириш қувватини бошқариш учун учтомонлама Pulser ёки TTC назоратчиларидан фойдаланиш. Каналли қиздиргичларда куйишдан икки босқичли ҳимоя мавжуд. Биринчи босқичда термостат автоматик равишда қайта ишга тушади, 550С ҳароратда қайта ўчади. Иккинчи босқич термостатни қўлда ёқишга тўғри келади, ўчиш 1200С ҳароратда рўй беради. 27 ва ундан ортиқ киловатт қиздириш қувватига эга 600х350 ва ундан катта ўлчамдаги қиздирувчи ускуналар автоматик ишга утшувчи икки босқичли ҳимоя термостатлари билан таъминланган. Каналли қиздиргичлар ишлайдиган энг паст тезлик – бу сониясига 1,5 метр. Иш вақтида энг юқори ҳарорат 400С гача кўтарилади.

PBER канналли қиздиргичлари тўғри бурчакли ҳаво ташувчилардаги ҳавони иситади. Кейинги маълумотлар айлана қиздиргичларникидан фарқ қилмайди. Ташқи қобиқ ва коммутация қутиси галванезланган металдан тайёрланган. Қизитишга жавобгар деталлар – “зангламас” деталдан тайёрланган.

PBER каналли қиздиргичларни ўрнатишда ҳаво қурилманинг сиртидаги кўрсатгич йўналиши бўйлаб ҳаракатланиши лозимлигини ҳисобга олиш лозим. Ҳаво қиздиргичнинг ҳар бир бўлимига тенг тарқалишини назорат қилиш лозим. Қиздиргич монтажи ўтказиладиган канал ҳам вертикал, ҳам горизонтал жойлашиши мумкин.

PBAS (POLAR BEAR) сувли қиздиргич

Бу қиздиргичлар учун ҳам уч томонлама ТТС назоратчилар тафйсия қилинади. Қиздиргич қуввати асосий назоратчи қувватидан ортиб кетганида қўшимча равишда босқичли назоратчидан фойдаланилади.

PBAS каналли қиздиргичлари тўғри бурчакли ҳаво ташувчилардаги ҳавони қиздириш учун мўлжалланган. Бундай қиздиргичларнинг каркаслари ҳам пўлатдан тайёрланган. Батарея алюмин қанотларга эга мис қувурлардан ишланган. Қанотлар орасидаги масофа икки ярим миллиметр.

Тизимни музлашдан ҳимоя қилувчи датчик ўйланган ва ўрнатилган. Бунинг учун чиқиш жойида коллекторда улаш жойи мавжуд (D=1/4”). Ҳарорат/босимнинг энг юқори нуқтаси 1500С/1,0 МегаПиксел ёки целсий бўйича 100 даража ва 1,6 МПа гача етади. Ҳар бир калорифер 2,1 МПа босим остида чидамлилиги текширилади.

Каналли қиздиргичлар қандай хоҳласангиз, шундай ўрнатишингиз мумкин, асосийси, ҳаво иссиқлик алмаштиргичларга гидравлка соҳасидан келса бўлгани. Агар сизнинг қиздиргичингизда иссиқлик ташувчи сув бўлса, бу ҳолатда ҳаво айнан ҳарорати нолдан юқори бўлган (яаъни) бинолардан ўтиши керак.

Сизга вентиляция тизимининг профессионал лойиҳаси зарурми? Server Service компаниясига мурожаат қилинг! Шунингдек, таъминловчи вентиляция тизимини ўрнатиш, жиҳозлаш, унинг бутловчи қисмлари борасида сизга мутлақо бепул тафсиялар берамиз. Бизнинг рақамларимиз: +998 (71) 207-33-32