Томга ўрнатиладиган кондиционерлар

Купить крышной кондиционер в Ташкенте

Томга ўрнатиладиган кондиционерлар, шунингдек, “руфтоп” (инглизча “rooftop” – том усти), деб номаланади – бу бутун бошли жамоат ёки ишлаб чиқариш биносини кондиционерлашга имкон берувчи йирик саноат ускунасидир. Бундай конлиционерлар бино томига ўрнатилади ва моноблокли қурилишга эга.

Томга ўрнатиладиган кондиционер ўзида вентиляция қурилмаси ва кондиционер функцияларини ўзида жамлаган, бироқ бино ичидаги ҳавони совутибгина қолмай, унга ташқаридан тоза ҳаво олиб киради ва уни алмаштиришдан аввал совутади. Бундай технология тоза ҳаво миқдорини йирик қатламларда назорат қилиш ва қўшимча вентиляция тизими қўлланилмаган ҳолда аъло даражада ҳаво алмаштиришни ташкиллаштириш имконини яратади.

Руфтоп ёрдамида совутилган ҳаво бинога киради ва ҳаво ташувчилар тизими бўйича бино бўйлаб тарқалади. Шунингдек, бинога ичкариида қизишга улгурган ҳавони у қайта совутиладиган ва тоза ҳаво билан аралаштириладиган руфтопга олиб бориш учун мўлжалланган ҳаво ташувчилар тизими ўрнатилади.

ТОМГА ЎРНАТИЛАДИГАН КОНДИЦИОНЕРЛАРИНИНГ АФЗАЛЛИГИ

Кондиционерлашнинг бундай тизимининг катта афзалликлари қуйидагилар ҳисобланади:

  • Бинога кондиционерлаш самарадорлиги камаймайдиган тоза ҳаво етказиб бериш;
  • Моноблокли конструкциясини ўрнатиш ва монтаж қилиш қулайлиги (барча механизмлар қурилманинг ташқи қобиғи ичига ўрнатилган, бино ичида фақат ҳаво ташиш тизими ўрнатилади);
  • Руфтопдан ҳам кондиционерлаш, ҳам иситишда фойдаланиш имконияти (шу мақсадда унга электрли ҳаво иситгичлар, газли ёки суюқ ёқилғили горелкалар ўрнатилади);
  • Асосийси – ускунани сотиб олиш ва монтаж қилиш учун кам ҳаражат қилиниши.

Бироқ бундай кондиционерларнинг ўзига яраша камчиликлари ҳам мавжуд:

  • VRF тизимлари ва чиллер-фанкойл туридаги қурилмалардан фарқли ўлароқ томга ўрнатиладиган кондиционерлар ҳар бир хонадаги микроиқлимни алоҳида назорат қилиш имкони мавжуд эмас. Сиз турли хоналарга турли ҳарорат ўрната олмайсиз.
  • Руфтоплар каналли фанкойллар ва чиллер-фанкойлларга қараганда бироз кўпроқ энергия сарфлайди (бироқ вентиляцион қурилмадан фойдаланишга эҳтиёж йўқлигини ҳисобга олинса, бу пункт у қадар долзарб эмас).

Руфтоплар бўлимларга бўлинмаган йирик майдонга эга бўлган ишлаб чиқариш биноларида, омборларда, ёпиқ спорт ареналари, концерт заллари ва бошқа муассасаларда кондиционерлаш учун қўлланилади.

Server-Service компанияси томга ўрнатиладиган кондиционерларни Ўзбекистонга етказиб беради, томга ўрнатиладиган кондиционерлар қўлланиладиган кондиционерлаш ва вентиляция тизимларини муҳандислик лойиҳаларини ишлаб чиқади, руфтоп кўринишидаги кондиционерларни монтаж қилиш ва таъмирлаш ишларини амала оширади. Агар Ўзбекистонда томга ўрнатиладиган кондиционерлар зарур бўлса, бизга мурожаат қилинг! Биз руфтоп учун Ўзбекистондаги энг мақул нархларни таклиф этамиз.

ТАНЛАШ