Иситиш қозонлари учун газли ўчоқлар – газ кислород билан қоришадиган ва бу боғланиш чиқиш тешигидан чиқиб, мустаҳкам олов (машъал) га айланган ҳолда ёнишини мослаштиришдир.

Газли ўчоқлар кўплаб ижобий сифатларга эга. Масалан, ўчоқ дақиқалар давомида эмас, сонияда ишга тушади. Улар деярли бузилмайди, чунки ўта содда ишланган. Уларда портлаш ва оловнинг бирдан ёна бошлаш хавфи мавжуд эмас. Ўчоқ бензинлиларига қараганда сокин ишлайди.

Иситиш қозонлари учун газли ўчоқлар ишлаб чиқариш биноларида ҳам, турар-жой биноларида ҳам фойдаланишда бутунлай тежамкор ва хавфсиз. Конструкцияси боис уларнинг ишлашини табиий газ ва баллонлардаги сиқилган газ билан ҳам амалга ошриш мумкин. Бу қурилманинг иши бир босқичли, икки босқичли ва модулли қувват режимларида олиб борилиши мумкин.

Иситиш қозонларининг замонавий ўчоқлари иситиш тизими таркибидаги бир қатор муҳим элементларга киради. Барча параметрлари бўйича мос келувчи энг сифатли қурилма ҳам бир куни келиб бузилади. Бунинг олдини олишга сервис хизмат кўрсатиш ва техник кўрикдан ўтказиш ёрдам беради. Сервис хизмат кўрсатиш узоқ вақт чидамли ишлаш гаровидир. Техник кўрикдан ўтказиш эса носозликлар профилактикаси учун зарур. Ўчоқларга ўз вақтида сервис хизмат кўрсатишни унутиб қўймаслик лозим, акс ҳолда ускуна зарарланиш ва ишдан чиқиш муқаррар.

Сервси хизмат кўрсатиш вақти ва муддатига қарамай ўчоқлар иситиш қозони учун ортиқча юк бўлиб қолиши мумкин. Номақул иш режими истиш қозони радиаторларининг куйиши ва ўчоқнинг ўзи ишдан чиқишига олиб келиши мумкин. Оқибат – таъмирлаш учун катта ҳаражат ёки янги ускуна сотиб олиш ва ўрнатиш.

Шунинг учун иситиш ускналарини ёддан чиқариш ярамайди. Улар бошқалари каби ўз вақтида берилган эътиборга муҳтож. Айтганчи, мавсумлараро – бундай тадбирларни ўтказиш учун энг яхши вақт, чунки сервис марказлари бу вақтда камроқ банд бўлади.

Иситиш қозонларига сервис хизмат кўрсатишга буюртма бериш учун қуйидаги рақамлар орқали бизга қўнғироқ қилиш кифоя (Тошкентда): +998 (71) 207-33-32

 

Буюртмалар ҳар куни 9:00 дан 18:00 га чадар қабул қилинади.