Дизельный двухконтурный котел Kovi

Дизель ёқилғили қозонхона ускуналари бизнинг мамлакатимизда камдан-кам қўлланилади, бироқ Европа давлатларида хусусий уйларни иситишда кенг фойдаланилади. Дизель ёқилғили иситиш, шунингдек, 2 контурли (иссиқ сув билан таъминлаш имкони билан) қозонлар уйларни иситиш учун бироз ёқимлироқ. Улар қуйидагиларни таъминлайди:

 

  • Фойдаланишда нархининг қиммат эмаслиги (дизель ёқилғиси газдан кўра қиммат туради, албатта, бироқ электр энергияси ва қаттиқ ёқилғидан арзон).
  • Фойдаланишда қулайлиги (ёқилғини қўлда қуйишга ҳожат йўқ, уйни узоқ вақт қаровсиз қолдириш мумкин).
  • Юқори даражадаги ёнғин хавфсизлиги (замонавий дизель ёқилғили иситиш қозони ёниб кетишдан яхши ҳимояланган, бундан ташқари дизель ёқилғилғиси бензин ёки газга қараганда ёнғинга кўпроқ хавфсизроқ).
  • Тизимнинг юқори даражада автономлиги (сиз электр ёки газ таъминотига боғлиқ бўлиб қолмайсиз – ўртача сарф соатига 1 литр, сиз куз-қиш мавсумига заҳира йиғиб қўйишингиз мумкин).
  • Бундан ташқари, дизель ёқилғили қозонларни газлига айлантириш осон – унинг учун ўчоқни алмаштириш кифоя.

 

Дизель ёқилғисига ишловчи истиш қозонларига сервис хизмат кўрсатиш – бу фойдаланишнинг мажбурий қисми, ўз вақтида сервис хизмат кўрсатиш исталган истиш қозонининг узоқ муддат ва узлуксиз ишлаши гаровидир. Иситиш ускуналарига сервис хизмат кўрсатишни менсимаслик нафақат фойдали эмас, балки айрим ҳолатларда бу ҳаёт учун хавфли (бу дизель ёқилғили иситиш қозонларига ҳам тегишли).

Дизель ёқилғили иситиш қозонларига сервис хизмат кўрсатиш нафақат мазкур турдаги қурилмалар борасида чуқур билим талаб қилади, балки устанинг тажрибаси, шунингдек, эҳтимол, сизда мавжуд бўлмаган махсус ўлчовчи қурилмалар ва сифатли асбоблар талаб қилинади. Айнан шу сабабга кўра, иситиш ускунасига сифатли сервис хизмат кўрсатиш арзон турмайди. Бироқ бу шунга арзийди, ахир замонавий иситиш қозонлари бироз қиммат туради, ўз вақтида сервис хизмат кўрсатиш эса унинг хизмат қилиш муддатини ўн баробар ошириш имконини беради.

Server Service компаниясида истиш тизими ускуналари соҳасида Ўзбекистондаги энг яхши мутахассислар фаолият юритади. Улар исталган иситиш қозонини тузата олади, сервис хизмат кўрсатишни эса кўзларини юмган ҳолда амалга оширади! Ўзингиз, ўз уйингиз ва яқинларингизни хавф остига қўйманг – ўзингизнинг иситиш ускуналарингизга эътибор беринг ва унга сервис хизмат кўрсатишни фақат професионалларга ишонинг!

 

Дизел ёқилғили иситиш қозонларига сервис хизмат қилишга қуйидагилар киради
Дизел ёқилғили иситиш қозонларига сервис хизмат қилишга қуйидагилар киради:

 

  1. Қозонни тозалаш
  2. Ўчоқни тозалаш
  3. Иситиш ва иссиқ сув билан таъминлаш тизимининг кенгайтирувчи баки герметикасини текшириш
  4. Насослар, хизмат тармоқлари, чиқарувчи клапанлар, ҳалокат датчикларини текшириш
  5. Автоматикани синовдан ўтказиш
  6. Ёнишни текшириш ва созлаш
  7. Қувур тармоқлари герметикасини текшириш
  8. Ёқилғи тармоқлари герметикасини текшириш

 

Дизель ёқилғили иситиш қозонларини танлашда талабларингизга мос ускунани танлашда сизга ёрдам берувчи компаниямиз мутахассиси билан маслаҳатлашинг.

Ўзбектистонда иситиш ускуналарига сервис хизмат кўрсатишга буюртма бериш учун қуйидаги рақамлар орқали бизга қўнғироқ қилишнинг ўзи кифоя:

+998 (71) 207-33-32

(9:00 дан 18:00 гача дам олиш кунисиз)