Уйингиз барча яқинларингиз ва дўстларингиз учун иссиқ ва шинам бўлиши учун нима қилиш керак? Бунинг ажойиб ечими мавжуд: бу иссиқ пол тизими! Бу тизимнинг афзаллиги иссиқлик бошқа жойларни қолдириб фақатгина иситиш батареялари ва иситгичлари олдида консентрация қилинмайди. Уйни иситиш нархи мазкур технологиянинг арзонлиги сабаб сезиларли даражада қисқаради.

Server Service компанияси иссиқ полларни ўрнатиш бўйича катта тажрибага эга ва сизга иссиқ пол ётқизиш каби ўз хизмат турларини таклиф этади.

Иссиқ пол тизими ўзида нимани намоён қилади? Озроқ тарих

Иситиладиган поллар қадимийлиги билан маълум. Масалан, улар бадавлат римликларнинг уйларида қўлланилган, айниқса, маълум ва машҳур Рим ҳаммомларида. Бундан ташқари, Жанубий Кореяда иссиқ пол билан жиҳозланмаган хонадонни тополмайсиз. Жанубий Корея айрим иссиқ пол тизимларида қўлланиладиган қизитувчи пленкаларни ишлаб чиқариш бўйича етакчилардан бири ҳисобланади.

Иссиқ пол турлари

Иссиқ полнинг асосий иккита тури мавжуд. Уларнинг ҳар бири яна икки турга бўлинади.

1.Биринчи тур – “Сувли иссиқ пол”

Водяные системы отопления пола в Узбекистане

Сувли иссиқ пол иссиқлик изоляциясига эга юза ва цемент қоплама орасига ётқизилган қувурлардан тузилган. Сувли иссиқ полдан фойдаланилганда хонани иситиш тизимда айланиб юрувчи иссиқ сув сабаб амалга ошади:

А. Хонадондаги иситиш тизимига уланган сувли иссиқ пол (агар тизим марказлашмаган ва сизнинг уйингиздан бошқа объектларни иситмаётган бўлсагина бу усул қўл келади).

Б. Суви тизимга уланган газли ёки бошқа сув иситгич қозон ёрдамида қиздириладиган сувли иссиқ пол.

2.Иккинчи тур – “Электрли иссиқ пол”

Проводной теплый пол в Узбенкистане

Электрли иссиқ пол ўзида қаватлар аро тўсиқдан иссиқлик изоляциясига эга ва цемент қуйилган қиздирувчи элементларни намоён қилади. Электрли иситиш тизимининг қуйидаги кўринишлари мавжуд.

А. Махсус қиздирувчи кабелдан тайёрланган электрли иссиқ пол. Бундай пол кўплаб йиллар давомида хизмат қилади (масалан биз таклиф қиладиган Raon System 10 йиллик кафолатга эга – бу давр мобайнида юзага келган ҳар қандай носозлик ишлаб чиқарувчи компания томонидан бартараф қилинади).

Пленочный теплый пол в Ташкенте

Б. Инфрақизил (ёки пленкали), деб аталувчи иссиқ пол икки қаватли ингичка пластик пленкадан иборат, уларнинг орасида ток ўтказувчи метал қуйма жойлашган. Бу тизим бизнинг бозорда нисбатан яқинда пайдо бўлди, бироқ электрни кам сарфлаши ва бундай пленкаларнинг нархи нисбатан арзонлиги (кабелли иссиқ полдан 2-3 баробар арзон туради, бироқ унинг чидамлилиги 2-3 баробар қисқа) сабаб катта машҳурликка эришди.

Бундай иссиқ полнинг асосий камчилиги чидамлилиги ва ишончлилиги кам.

Муҳим: мазкур турдаги иссиқ полнинг ёлғон номланиши ва фантастик эртакларга ишонманг – ҳақиқий инфрақизил иситиш ва бундай поллар ўртасида ҳеч қандай умумийлик мавжуд эмас! Ва кам энергия сарфлаши кам иссиқлик чиқаришидан далолат беради.

Стержневой теплый пол в Узбекистане

В. Стержинли иссиқ поллар – уларнинг асосида электр токи ўтказилганида қизийдиган карбонли стержнлар, шунингдек, электр энергиясини стержнларга етказиб берувчи кабеллар ётади. Бундай иссиқ поллар кабеллиларга қараганда ишончлилиги билан ажралиб туради (чунки бир стержн ишдан чиқса қолган стержнлар ишлашда давом этади), бироқ бир неча марта катта энергия сарфлайди.

Бугун ишлаб чиқарувчилар кўп миқдордаги турли хил иссиқ пол тизимларини таклиф этади. Уларнинг айримлари 50 йилдан ортиқ муддат ишлаш имконига эга, айримлари эса 5 йилга чидаши ҳам амри маҳол. Ишончли технологияни танлаш ва сиз учун иссиқ полни монтаж қилишда компаниямиз мутахассислари ёрдам беради. Биз билан сиз Ўзбекистондаги энг яхши иссиқ пол тизими ва уни ўрнатиш учун энг яхши усталарга эга бўласиз.

Мутахассисларимиз барча тур ва ўлчамдаги иссиқ пол тизимларини ётқизишни амалга оширади. Профессионал ва олий тоифали мутахассислар ўрнатган иссиқ пол тизими энг совуқ қиш мавсумида ҳам сизга шинмалик ва ҳарорат ҳадя қилади. Бундан ташқари, хизматларимиз нархи чўнтакбоб. Биз мижозларимизни қадирлаймиз ва ҳурмат қиламиз. Ҳар доим уларнинг истакларига қараб фаолият олиб борамиз. Хизматимиз нархи қилинган иш ҳажми ва қўлланилган материалга боғлиқ.

Tanlash