Ходимлар ўртасида дўстона ва ишлаш кайфияти ҳар доим яхши натижага кафолат бўлади. Бироқ яна бир муҳим жиҳат меҳнат шароити саналади. Совуқ мавсумда бинодаги ҳарорат режими биринчи ўринга чиқади. Совуқ ва титроқ ҳеч қачон меҳнатсеварлик ва фаолият чўққиларига интилишга даъват қилмаган.

Сувли истиш

Бу усул кенгроқ тарқалган. Офис биносидаги кўп сонли хоналарда қулай ҳароратни таъминлашнинг айнан мана шу усулидан фойдаланилади. Энергия манбайи сифатида қозонхона ёки ТЭЦ (иссиқлик электр маркази) хизмат қилади. Бундай иситиш тизими танланганида иситиш бирликлари бинони лойиҳалаш босқичида жойлаштириб чиқилади. Бу қувурлар тармоғи ва конвектор ёки радиатор рўлини бажарувчи иситиш ускуналарига ҳам тегишли.

Сувли истишни полни қиздириш учун ҳам қўллаш имкони мавжуд. Иситишнинг комплекс тизимини ишлаб чиқишда бинонинг пол орқали иссиқлик йўқотиши ўрганилади. Бу қийматлар асосида офиснинг сув орқали истиш тизимининг полли ва таркибли қисмлари белгиланади. Алоҳида ҳолларда иситишнинг қўшимча ускуналари талаб этилади. Агар иссиқлик йўқотиш кам бўлса, иссиқ пол билан чегараланиш мумкин.

Электр ёрдамида иситиш

Агар сув ёрдамида иситиш тизимини яратиш имкони бўлмаса, у ҳолда электр энергиясига ўтилади. Полни унга қизувчи махсус кабеллар ётқизиб чиқиш орқали ҳам иситиш мумкин.

Бундан ташқари, электр конвекторлар ўта машҳурлик билан қўлланилмоқда. Замонавий моделлари девор юзасига осон монтаж қилинади ва ажойиб ташқи кўринишга эга. Бундай ускуналарни бинодаги ҳароратни битта ускунадан туриб бошқариш орқали ягона тармоққа бирлаштириш мумкин.

Электр ёрдамида иситилувчи пол учун зарур барча усуналари “Маҳсулотлар каталоги” бўлимидан сотиб олишингиз мумикин.

Сплит тизим

Сплит тизимларнинг аксинча режимда (совутиш ўрнига иситиш) ишловчи кўплаб турлари мавжуд. Улар иссиқлик насоси функциясига эга, бу бинога иссиқ ҳаво олиб киришга имкон яратади.

Офисни иситишнинг исталган тури самарали  ва тежамкор бўлиши лозим. Энг мос турини танлаш учун профессионалларга мурожаат қилиш керак.

Компаниямиз иситиш тизимлари бўйича тўлиқ хизмат турларини таклиф қила олади ва сизнинг истакларингизга мос тарзда энг қулай истиш тизимини ўрнатиб беради.