Бизнинг иқлим шартоитимизда иситиш тизимини монтаж қилиш турар-жой ва жамоат жойлари эгаларининг олдида турган навбатдаги вазифа ҳисобланади.

Компаниямиз узоқ йиллар давомида адмнистратив бинолар, офис, савдо марказлари, меҳмонхона ва бошқа объектлар учун иситиш тизимини лойиҳалайди ва монтаж қилади. Бизда турли йўналишдаги мутахассислар фаолият юритади – лойиҳачи, монтажчи, таъмирловчи ва бошқалар. Агар сифатли иситиш тизими зарур бўлса, бизнинг мутахассислар сизнинг хизматингизда!

Офис ва административ бинолар учун турли кўринишдаги иситиш тизими мавжуд. Айтиш жоизки, ҳар бир бино ўзига хослиги билан ажралиб туради. Шу сабабли мазкур савол бўйича экспертга мурожаат қилиш мазкур муаммонинг энг маъқул ечими бўлади.

Компаниямиз мутахассислари зарур маълумотларни тақдим этади, лойиҳалаштиради ва барча монтаж ишларини амалга оширади, кейинчалик эса сизнинг иситиш тизимингизга сервис хизмат кўсатади.

Демак, офис бинолари учун қайси усуллар маъқул бўлишини кўриб чиқамиз.

Сув ёрдамида иситиш 

Мамлакатимизда турар-жой ва административ биноларни истиш учун, асосан, энергия манбаси, одатда, алоҳида қозонхона ёки ТЭЦ (иссиқлик электр маркази) бўлган сув ёрдамида иситиш тизими қўлланилади. Маҳаллий қозонхоналарда кўпинча газда ишлайдиган иситиш қозонларидан фойдаланилади, уларнинг муқобили сифатида эса дизел ёниқлғисида ишлайдиган иситиш қозонлари қўлланилади.

Истакка қараб, офисларда одамлар учун энг юқори қулайлик яратувчи сувли иссиқ пол тизимини қўллаш мумкин. Бироқ мазкур конструкцияни монтаж қилишни бинолар қурилаётганидаёқ режалаштириш лозим, фойдаланилаётган биноларда монтаж ишлари кўпроқ ҳаражат талаб этади.

Электр ёрдамида иситиш 

Иссиқлик манбаси сифатида сувли иситиш тизимни ўрнатиш имкони бўлмаганида электр энергиясидан фойдаланилади. Сув ўрнига полга ўрнатилган кабеллар қўлланиладиган электрли иссиқ полдан фойдаланиш мумкин.

Электрли иссиқ пол учун зарур ускунларни “Маҳсулотлар каталоги” бўлимидан сотиб олишингиз мумкин.

Электр конвекторлари деворга осон монтаж қилинади ва ёқимли кўринишга эга. Инфрақизил қиздиргичлар юқори даражали фойдали иш коэффициентига эга. Улар хавфсиз ва шовқинсиз, уларни ўрнатиш эса оз вақт олади. Мазкур иситгичларни бошқа иситиш тизимлари билан биргаликда ишлатиш мумкин.

Ҳаво ёрдамида совутиш 

Агар административ бинога механик таъминловчи-чиқарувчи вентиляция ўрнатилса, иситгични бевосита ҳаво ташувчилар тизимга ўрнатиш мумкин. Кирувчи ҳаво қизийди ва хонага исиган ҳолда кириб келади. Иситишнинг бундай тури агар тизим иссиқ ҳаво хонадан шунчаки чиқиб кетишига йўл қўймайдиган рекуператор (у чиқаётган ҳаво ҳароратини кираётган ҳавога ўтказган ҳолда иссиқликнинг бир қисмини бинога қайтаради) билан жиҳозланган бўлса ўта тежамкор бўлади.

Вентиляция тизимдаги иситгич электрли ёки сувли бўлиши мумкин. Компаниямиз исталган иситиш тизимини сифатли ва тезкор ўрнатади, бу сиз, ишчиларингиз ва олдингизга келган мехмон учун, ҳатто, қаҳратон совуқ ҳам илиқ бўлишини англатади. Қурилаётган ёки фойдаланилаётган бино учун иситиш тизими зарурми? Server Service га қўнғироқ қилинг ва мутахассисларимиз объектингиздаги иситиш тизими бўйича ҳар қандай масалани ҳал қилади.