Indesit совутгичлари замонавий истеъмолчилар орасида ўта машҳур. Бу савдо белгисидаги совутгичлар ажойиб дизайн, паст энергия сарфи ва нарх-сифат уйғунлигига эга.

Indesit совутгичларининг моделлари кенг экани ошхогнангиз интерьерига мос келадиган дизайндагисини танлашга имкон беради.

Indesit совутгичларини таъмирлаш – бу компаниямиз тез-тез амалга оширадиган хизмат тури ҳисобланади. Бу совутгичларнинг тез-тез бузилиб туриши билан эмас, биринчи навбатда, у жуда машҳур экани билан боғлиқ. Аксинча, Indesit совутгичларининг хизмат қилиш муддати бошқа ишлаб чиқарувчилар агрегатларига қараганда жуда узоқ.

Бундан ташқари Тошкентда Indesit совутгичларини таъмирлаш талаб этилса ва бизниннг компаниямизга мурожаат қилсангиз, таъмирлаш ва зарарланган эҳтиёт қисмларни алмаштиришдан сўнг совутгичингиз сизга яна узоқ йиллар хизмат қилишига ишонаверинг.

Indesit совутгичларинида кўп учрайдиган носозликлар

Кўп ҳоларда Indesit совутгичларини таъмирлашда компаниямиз мутахассислари электрон ва механик сенсорларни, айрим ҳолларда бошқарув платасини алмаштиради. Бу совутгичнинг электрли қисмига сув ўтиши билан боғлиқ. Ҳарорат сенсори ёки электрон бошқарув платасидаги носозликнинг дастлабки белгиси совутгичнинг ҳарорат режимидаги тўхталишлар ҳисобланади.

Indesit совутгичларини таъмирлаш, “No Frost” тизими мавжуд бўлмаган моделларида  кўпинча совутиш камераси қисмларини алмаштиришни ҳам талаб қилади.

Компрессор ишдан чиқишидан бирорта совутгич ҳимояланмаган. Кўп ҳолларда двигателдаги (компрессор) носозлик сабаби табиий эскириш, электр тармоғидаги босим ўзгаришлари ёки совутгичдан нотўғри фойдаланиш ҳисобланади.

Indesit совутгичларини таъмирлаш

Совутгичингиздаги носозликка нима сабаб бўлганига қарамай, сервис марказимиз мутахассислари барча муаммоларни тез ва сифатли бартараф этади. Албатта, биз барча таъмирлаш ишлари учун кафолат берамиз, демакки, бу оддий гап эмас.

Мутахассисларимизнинг малакаси маиший, савдо совутгичлари, шунингдек, саноат совутиш ускуналари билан боғлиқ исталган топшириқни бажаришга имкон беради.

Server Service операторлари совутгични таъмирлаш бўйича буюртмаларни душанбадан шанбага қадар ҳар куни соат 9:00 дан 18:00 гача қабул қилади. Сиз ўзингиз учун қулай бўлган исталган вақтда уста чақиришнгиз мумкин.