Установка электрических водонагревателей

Иссиқ ёз ёки совуқ қиш кунларида иссиқ сувсиз қолиш ёки сувни иситгич билан қиздиришни ҳамма ҳам истамайди. Шунинг учун электрли сув иситгичлар ўрнатилади, баъзида уларни бойлер, деб аталади – бу ҳозир Тошкент шаҳрида оммалашган хизмат турларидан бири. Кўплаб сервис марказлари сув иситгичларни қиммат нарх эвазига ўрнатишни таклиф этади, бу ҳолатни фақат уларнинг ўрнатиши усуллари ноёб кафолат беради, дея изоҳлашади.

“SERVER-SERVICE” компанияси мутахассислари электрли сув иситгичларнинг ўрнатиш, электр ускуналарни қисқа муддатда сифат кафолати ва ишончлилик билан ўрнатиш бўйича барча тадбирларни ўтказишга тайёр.

Компаниямиз хориждан келтирилган барча турдаги сув иситгичларни ўрнатиш ва улаш бўйича тезкор ва сифатли сервис хизматини таклиф этади. Ҳар бир босқичда (буюртма қабул қилишда хизмат нархи, ишни олиб бориш ва ускунани ишга тушириш ҳақида батафсил маълумот сўранг) сизга муомалали ва олий тоифали ходмлар – оператор, уста ва инжинер ҳамроҳлиқ қилади.

Электр сув иситгичлар қуйидаги турларда бўлади: таъминловчи сув иситгич, йиғувчи сув иситгич, таъминловчи-йиғувчи сув иситгич.

проточно-накопительные водонагреватели

Электрли таъминловчи сув совутгич

Таъминловчи сув иситгичларда сув, камида, иситш элементига етиб келганида қизийди. Бу турдаги таъминловчи сув иситгич ўрнатганингизда, электр тармоғидаги босимни текширишни унутманг – у ускунанинг йўриқномасидаги кўрсатгичларга мос келиши керак. Алоҳида розетка ўрнатиш лозим. Иссиқ сув ҳарорати 350С дан ошмаслиги лозим. Сув қувурларини улашни қўлда амалга оширишга тўғри келади. Сув иситгични электр тармоғидан узишнинг имкони бўлиши учун ҳар бир фазага алмаштирувчи хавфсизлик қурилмалари ёки контактлари орасидаги масофа 3 мм дан кам бўлмаган изоляцияга эга киритувчи ўчиргич ўрнатинг.

Электрли йиғувчи сув иситгич

Йиғувчи сув иситгичларда бир вақтнинг ўзда катта ҳажмдаги сув исийди. Йиғувчи иситгичларни асосий ўзига хослиги – бу иссиқ сув йиғиладиган бак. Сув қувурлардан босим остида бакка қуйилади ва босқичма-босқич уни тўлдиради, шундан сўнг қиздирилади.

Йиғувчи сув иситгични сув ҳавзаси яқинига ўрнатган маъқул. Бу хонада ҳарорат паст бўлмаслигини назорат қилинг. Йиғувчи сув иситгични ўрнатиш учун иссиқ ва совуқ сув қувурларга ёпувчи клапан ўрнатилади, ундан сўнг мослашувчан шланглар уланади. Ундан кейин ортиқча босимдан ҳимоя клапанлари ўрнатилади, ундан сув оқава сувларга қўшилиб кетади. Йиғувчи сув иситгичларни тарқатувчи шитдаги электр тармоғига улашда автомат қурилма ёки уланган қурилмага ўртача қувватига мос келувчи ўчиб қолишдан химоя мослама ўрнатилади.

Электрли таъминловчи-йиғувчи сув иситгич (аралаш турдаги сув иситгич)

Таъминловчи-йиғувчи сув иситгич сувни йиғувчи сув иситгичдан кўра уч марта тез иситади. Бундай сув иситгичларни (аралаш турдаги) сув босими мунтазам бўлган жойларга тафсия қилинади. Агар сув таъминоти тармоғида босим паст бўлса, зичлиги совуқ сувдан катта бўлган иссиқ сув босимига қарши туриш учун камлик қилади ва сизнинг йиғувчи-таъминловчи сув иситгичингиз анъанавий бойлер каби ишлай бошлайди. Яъни, ундан оқимда фойдаланиш имкони бўлмайди.

Электрли сув иситгичларни раковина устига ҳам, устига ҳам ўрнатиш мумкин. Сув иситгични улаш схемаси икки ҳолатда ҳам ускунанинг йўриқномасида кўрсатилган.

Раковина остида электрли сув иситгичлар кронштейн ва маҳкамлаш винтлари ёрдамида ўрнатилади. Кейин сув тарқатувчи арматура ва ускунага боғловчи сўрғичлар маҳкамланади. Сўрғичларни қопламали гайкалар ёрдамида маҳкамлаш мумкин. барча улаш жойларини герметиклигини текширишни унутманг.

Электрли сув иситгични раковина остига ўрнатиш ҳам юқоридаги каби амалга оширилади. Агар сув иситгич очиқ кўринишда бўлса, унинг учун раковинада босим арматураси ўрнатиш лозим. Бунинг учун совуқ сувга уч йўналишли сув тарқатгич ўрнатинг, боғлаш сўрғичларини маҳкамланг. Ёпиқ турдаги иситиш қозонини йўриқномага мувофиқ сув тарқатувчи арматурага ўрнатинг – совуқ сувнинг бурчакли кранидан фойдаланинг.

Электрли сув иситгични ўрнатиш ва улаш ишлари якунланганидан сўнг “SERVER-SERVICE” компанияси мутахассислари электрли сув иситгичингиздан аъло даражада фойдаланиш сирларини ўргатади, бошқарув тизими билан ишлашингизга ёрдам беради.